Линклар

logo-print

Шотландия Британиянинг ЕИдан чиқиш қарорига вето қўйиши мумкин


Шотландия Биринчи вазири Никола Стерджен.

Шотландия Биринчи вазири Никола Стерджен.

Шотландия парламенти Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиш қарорига вето қўйиши мумкин.. Бу ҳақда якшанба куни Шотландия Биринчи вазири Никола Стерджен Би Би Сига берган интервьюси пайтида билдирди.

Унга кўра, Шотландия парламенти Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқишига расман розилик бериши керак бўлади. Биринчи вазир депутатларни бу қарорга қарши овоз беришга чақиришини айтди.

Никола Стерджен референдумда Шотландия аҳолисининг 62 фоизи иттифоқда қолиш учун овоз берганини эслатиб ўтди.

Шотландия Биринчи вазирига кўра, ҳукуматнинг шошилинч йиғилишида Европа Иттифоқи тузилмалари билан Шотландиянинг Европа ҳамжамиятидаги ўрнини сақлаб қолиш имкониятлари юзасидан музокараларни бошлаш масаласи кўриб чиқилган.

23 июнь куни Британияда Европа иттифоқида қолиш ёки қолмаслик бўйича референдум ўтказилган эди. Референдумда овоз берганларнинг 52 фоизи Европа Иттифоқидан чиқиш тарафдори бўлган.

XS
SM
MD
LG