Линклар

logo-print

Ироқ армияси Фаллужани "Исломий давлат"дан озод қилди


Фаллужани тарк этган қочқинлар лагери.

Фаллужани тарк этган қочқинлар лагери.

Ироқ армияси якшанба куни пойтахт Бағдоддан 50 километр ғарбда жойлашган Фаллужа шаҳрини "Исломий давлат" жанггариларидан тўла озод қилди.

Associated Press агентлигининг хабар беришича, жангларда икки мингга яқин жанггари ўлдирилган. Ироқ ҳукумат кучлари ва шиаларнинг Пашмерга жанггари гуруҳи Исломий давлатга қарши Фаллужа учун май ойида жанг бошлаган эди.

26 июнь куни Ироқ бош вазири Ҳайдар ал Абодий Фаллужага борди ва у ерда сўзлаган нутқида барча фуқароларни шаҳар озод этилганини байрам қилишга чақирди.

-Мен барча ироқликларни, улар қаерда бўлишига қарамасдан, кўчагаларга чиқиб байрам қилишга чақираман, -деди Абодий.

Жанггарилар Фаллужа шаҳрини 2014 йил январида эгаллаб олган эди. Шаҳарни 84 мингдан ортиқ тинч аҳоли ташлаб чиқиб кетган.

Исломий давлат гуруҳи ҳозирги кунда Ироқ шимоли ва ғарбида йирик ҳудудни, жумладан, мамлакатнинг иккинчи йирик шаҳри ўлган Мосулни назорат қилиб турибди.

XS
SM
MD
LG