Линклар

logo-print

25 июнь куни Туркманистоннинг Балкан вилоятидаги Туркманбоши шаҳрида жойлашган нефтни қайта ишлаш заводида портлаш содир бўлди.

Бу ҳақда хабар қилган Туркманистон Альтернатив янгиликлар (АНТ) сайти маълумотига кўра, портлаш заводдаги бензин резервуарларидан бирида юз бўлган.

АНТ ўз манбаларига таяниб, портлаш оқибатида етти киши ўлгани айтилаётгани, бироқ фақат бир аёл олган жароҳатлари боис шифохонада ўлгани тасдиқлангани ҳақида хабар қилди.

Портлаш техник хавфсизлик қоидаларига амал қилмаслик натижасида келиб чиққани тахмин қилинмоқда.

Ушбу воқеадан сўнг Туркманбоши ва унинг атрофидаги ҳудудларда Интернет узиб қўйилган. Мобиль алоқа ҳам узилишлар билан ишламоқда. Ҳукумат портлаш воқеасининг матбуотга чиқишининг олдини олиш учун ушбу чекловларни қўллаётгани айтилаяпти.

XS
SM
MD
LG