Линклар

Наманганда олтин дўконига ҳужум қилган қора ниқобли аёл ушланди


Наманганлик аëл ўйинчоқ тўппонча билан олтин дўконга ҳужум қилди

Наманганлик аëл ўйинчоқ тўппонча билан олтин дўконга ҳужум қилди

Наманган шаҳридаги "Зарнигорбегим" номли олтин буюмлари билан савдо қилувчи дўконга 22 июнь куни ўйинчоқ тўппонча билан бостириб кирган аëл қўлга олинди. Прокуратура маълумотига кўра, 51 ёшдаги Замира Шаҳбозова юзига қора пайпоқни ниқоб қилиб кийган ҳолда дўконга бостириб кириб, сотувчига "тўппонча" ўқталиб, олтин тақинчоқларни халтага солишни талаб қилган пайти қўлга олинган.

Озодликнинг Наманган вилоят прокуратурасидаги манбасининг айтишича¸ аëлнинг қилмиши рецидив жиноят сифатида малакаланган:

"Шаҳбозова Замира исмли 51 яшар аëл магазиндан тўрт минг сўмга (75 цент) Хитой Халқ республикасида ишлаб чиқарилган ўйинчоқ тўппонча сотиб олиб¸ юзига қора пайпоқдан ясалган ниқоб кийиб¸ Намангандаги “Зарнигорбегим” дўконига бостириб кирган. Шаҳбозова магазин сотувчисини пешонасига ўйинчоқ тўппончани тираб, дўкондаги олтин тақинчоқларни елим сумкага солишни талаб қилган. Бошқа бир дўкончи милиция чақиришга улгурган"¸ дейди манба.

Суҳбатдошга кўра¸ воқеа жойига етиб келган Наманган шаҳар ИИБга оид тезкор гуруҳ тилла дўконини талашга уринган аëлни қўлга олиб “қуролсизлантиришган”:

"Қўлга олинган аëлнинг шахсига оид маълумотлар тезда аниқланди. Шаҳбозова 2013 йилда 167-модда яъни ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-тарож қилишда айбланиб қамалган ва амнистия акти билан озод қилинган. Шу боис Шаҳбозова рецидив жиноятда айбланмоқда. Ҳозир Шаҳбозовага жиноят кодексининг 164- моддаси яъни босқинчилик айби қўйилган", деди манба.

Озодликнинг Наманган вилоят адвокатлар уюшмасидаги манбасининг айтишича¸ Замира Шаҳбозованинг босқинчилик қилган пайтида ўйинчоқ тўппонча ишлатгани вазиятни юмшатмайди:

"Шаҳбозовага 164- модданинг "А" қисми бўйича айб юкланди. Бу қисм қурол ёки қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган бошқа нарсалар ишлатилишини кўзда тутади. Босқинчилик уриниши муқаддам судланган киши тарафидан ва кўп миқдордаги мол- мулкни бировга тегишли бинога кириб амалга оширилгани эса оғирлаштирувчи ҳолат. Шу боис Замира Шаҳбозова ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин"¸ дейди манба.

Намангандаги Зарнигорбегим дўкони

Намангандаги Зарнигорбегим дўкони

Ўзбекча гоп-стоп

Кейинги пайтда қуролланган қора ниқобли босқинчилар томонидан талончилик ҳолатлари кўпайгани амнистия акти туфайли Озодликка чиққан маҳкумларнинг жамиятга интеграция бўлмагани билан изоҳланмоқда.

Куни кеча Россиянинг Саратов шаҳрида ўйинчоқлар билан "қуролланган" уч ўзбек йигит ушлангани ҳақида Озодлик ҳабар қилган эди.

Жорий йил апрелида ниқоб кийган бир неча киши Самарқанд вилоятининг Самарқанд туманида яшайдиган фуқаронинг уйига талон-торож қилиш мақсадида бостириб кирганида қўлга олингани ҳақида Республика ИИВ матбуот ҳизмати маълум қилган эди.

2014 йилда қора ниқоб таққан беш нафар босқинчи Наманган вилояти Поп туманидаги хонадонларнинг биридан 27000 АҚШ долларини ўғирлаб кетишган эди.

Озодлик манбаларига кўра, босқинчилар пулни олиш учун уй эгаларининг қўл-оёғини боғлаб, уларга пичоқ билан жароҳат етказишган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG