Линклар

Якшанба куни футбол бўйича Америка кубогида Чили термаси Аргентинани пенальтилар сериясида 2:4 ҳисобида мағлубиятга учратиб, бош совринга эга бўлди.

Reuters маълумотига кўра, ўйинда пенальтини ноаниқ амалга оширган футбол юлдузи Лионель Месси Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилган:

"Аргентина термасидаги иштироким якунланди. Бу менинг қарорим", деди Месси.

Месси Аргентина термаси сафида 113 та ўйин ўтказиб, 55 та гол киритган. У Аргентина термаси тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади.

29 яшар Месси 17 ёшидан бошлаб Испаниянинг "Барселона" жамосида ўйнаб келган ва дунёнинг энг яхши ўйинчиларидан бири саналади. У беш марта "Олтин тўп" соҳиби бўлган.

XS
SM
MD
LG