Линклар

Кремль хабарига кўра, Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ўтган йили Россиянинг Су-24 бомбордимончи самолёти турк ҳарбийлари томонидан уриб туширилгани учун кечирим сўраган.

Россия президенти расмий сайтига Эрдўғоннинг Путин номига йўллаган мурожаати жойланган.

Мурожаатда, Россия Туркиянинг дўсти ва стратегик ҳамкори экани ва турк ҳукумати Кремль билан муносабатларини бузишни истамаслиги ёзилган.

"Мен яна бир бор ҳалок бўлган россиялик учувчи оиласига чуқур ҳамдардлик билдираман ва кечирим сўрайман", дейилади жумладан мурожаатда.

Эрдўғон рус учувчисини уриб туширган турк ҳарбийсига нисбатан тергов бўлаётганини таъкидлаган.

Туркия ҳукумати ҳозирча ушбу мурожаатни бирор кўринишда изоҳлагани йўқ.

Ўтган йилнинг 24 ноябрь куни Туркия- Сурия чегарасида Россиянинг Су-24 учоғи турк ҳарбийлари томонидан уриб туширилди.

Анқара учоқ Туркия ҳудудига ўтганини таъкидласа, Москва буни инкор қилиб келади. Ушбу воқеадан сўнг Россия Туркияга нисбатан санкция жорий қилди.

XS
SM
MD
LG