Линклар

logo-print

Анқара Эрдўғоннинг Путиндан узр сўраганини тасдиқлади


Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон (ч) ва Россия президенти Владимир Путин (ў).

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон (ч) ва Россия президенти Владимир Путин (ў).

Туркия расмийлари президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон ўтган йил кузида уриб туширилган ҳарбий учоқ учун Россиядан узр сўраб, мактуб йўллаганини тасдиқлади.

Туркия президентининг вакили Иброҳим Қалинга кўра, мактубда Эрдўғон ҳалок бўлган учувчи оиласига таъзия изҳор этган ва “бизни кечиришингизни сўраймиз”, дейилган.

Қалин Россия ва Туркия икки томонлама алоқаларни “кечиктирмасдан” яхшилаш ҳақида келишиб олганини ҳам қайд этди.

Аввалроқ Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Туркия президенти ўтган йил ноябридаги нохуш ҳодиса учун узр сўраб, хат йўллаганини билдирганди.

Бу орада Туркия бош вазири Бинали Йилдирим Анқара уриб туширилган рус ҳарбий учоғи учун товон пули тўлашга тайёр эканини билдирди.

Ўтган йил кузида рус учоғи турк ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан уриб туширилиши ортидан Россия Туркияга қарши савдо санкциялари жорий этган ва бу мамлакатга саёҳат оқимини тўхтатиб қўйганди. Ўшанда Путин Эрдўғон ҳодиса юзасидан узр сўрамагунича чекловлар олиб ташланмаслигини таъкидлаганди.

XS
SM
MD
LG