Линклар

logo-print

Берлин ЕИга расмий хат келмагунича Лондон билан музокара бошланмаслиги билдирди


Германия канцлери Ангела Меркель.

Германия канцлери Ангела Меркель.

Германия Буюк Британия расмийлари Европа Иттифоқини тарк этиш тўғрисида расмий мактуб йўлламагунича ЕИ Лондон билан ҳеч қанақа норасмий музокара олиб бормаслигидан огоҳлантирди.

Айни пайтда жаҳон лидерлари вазиятга муносабат чоралари юзасидан кенгашмоқдалар. АҚШ Давлат котиби Жон Керри Европага келиб, Брюсселда НАТО бош котиби Йенс Столтенберг ва Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси Федерика Могерини билан ошиғич учрашув ўтказди, кейин эса Британия ташқи ишлар вазири Филип Хэммонд билан музокара ўтказиш учун Лондонга йўл олди.

Яқин кунларда Германия, Франция ва Италия давлат раҳбарлари Берлинда йиғилиши кутилмоқда. Германия ва Франция расмийлари бўҳронни ҳал қилиш масаласида якдил эканларини билдирдилар. Германия канцлерининг матбуот котиби Штеффен Зайберт Британия огоҳлантирув хати юбормагунича унинг Европа Иттифоқидан чиқиши ҳақида ҳеч қанақа музокара ўтказилмаслигини урғулади.

Истеъфога чиқажагини билдирган бош вазир Дэвид Кэмерон Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқишига бир неча ой керак бўлишига ишора қилган. Айни пайтда Зайберт “ноаниқлик абадий давом этиши мумкин эмас”лигини қайд этган.

XS
SM
MD
LG