Линклар

logo-print

Каримов ўзбек журналистларини яна бир бор огоҳликка даъват этди


Ўзбекистон президенти Ислом Каримов.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Матбуот куни муносабати билан ўзбек журналистларига табрик йўллади.

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги сайтида 27 июнь куни ёйинланган табрик матнида Каримов ҳозирги мураккаб замонда, жаҳон миқёсида бешафқат рақобат, қарама-қаршилик ва зиддиятлар, информацион хуружлар тобора кучайиб бораётган таҳликали бир вазиятда ўзбек халқини, айниқса, ёшларни мустақил фикрлайдиган, оқни қорадан, ростни ёлғондан ажратишга қодир инсонлар этиб тарбиялашда, доимо хушёр, сезгир ва огоҳ бўлиб, воқеликка дахлдорлик туйғуси билан яшашга даъват этишда мамлакат оммавий ахборот воситаларининг ўрни ва масъулияти ҳар қачонгидан ҳам ортиб бораётганини урғулаган.

Ўзбекистон президенти фикрича, ахборот оқими орқали турли бузғунчи ғоялар, “оммавий маданият” кўринишлари ҳам турмушга кириб келаётганини инкор этиб бўлмайди.

“Улар ёшларимизнинг онги ва руҳиятига салбий таъсир кўрсатаётгани, маънавий қадриятларимизга, авлодлар ўртасидаги ворисийлик анъаналарига беписанд қараш каби ҳолатлар ҳам ён-атрофимизда учраб туриши барчамизни ташвишга солмасдан қўймайди”, дейилади Каримов табригида.

Бу каби огоҳликка даъват чақириқлари Ўзбекистон президентининг аввалги мурожаатларида ҳам бир неча бор янграган.

XS
SM
MD
LG