Линклар

Давлат департаменти: Россия америкалик дипломатлар ортидан кузатувни кучайтирди


Керри Путин билан учрашув чоғида АҚШ дипломатлари ортидан кузатувлар кучайганини айтган

Керри Путин билан учрашув чоғида АҚШ дипломатлари ортидан кузатувлар кучайганини айтган

Москвада америкалик дипломатларни таъқиб этиш ва кузатиш сезиларли даражада кучайган ва АҚШ давлат котиби Жон Керри Россия президенти Владимир Путин билан март ойида бўлиб ўтган сўнгги учрашуви пайтида ушбу масалани кўтарган.

Бу ҳақда АҚШ Давлат департаментининг расмий вакили маълум қилди.

"Биз дипломатларга босимнинг кучайганини кўраяпмиз ва бунга жиддий эътибор қаратамиз", - деди матбуот котибининг муовини Элизабет Трюдо.

Унинг илова қилишича, Россия махсус хизматларининг таъқиблари АҚШ Россияга қарши жазо чораларини жорий этганидан сўнг кучайган.

Бошқа ғарб элчихоналари ҳам ўз дипломатларига нисбатан Москвада ўхшаш муносабат бўлгани ҳақида хабар берганлар.

Ўз дипломатларининг таъқиб этилишига жавобан Вашингтон январь ойида Россиянинг олти фахрий консулидан бештасининг ишонч ёрлиқларини олиб қўйганди.

Ўз навбатида Россия Ташқи ишлар вазирлиги АҚШни россиялик дипломатларга қарши Америка ва бошқа давлатларда провакацияларда айблади.

Одатда АҚШ фуқаролари бўлган фахрий консуллар хорижий ҳукуматлар номидан консуллик вазифаларини бажаради. Улардан беш нафари Калифорния, Флорида, Миннесота, Юта штати ва Пуэрто-Рикода жойлашганди.

XS
SM
MD
LG