Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 01:13

Туркия уриб туширилган Су-24 учун Россияга компенсация тўламайди


Туркия ўтган йил ноябрида уриб туширилган Су-24 бомбардимончи учоқ учун Россияга компенсация тўлаш ниятида эмас.

Бу ҳақда Туркия бош вазири Бинали Йилдирим маълум қилди, дея хабар берди Reuters ахборот агентлиги.

Душанба куни Кремль Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон уриб туширилган учоқ учун Россия раҳбари Владимир Путиндан кечирим сўраганини эълон қилди.

Эрдўғон вакиллари Путинга мурожаат бўлганини тасбиқлаб, ҳужжатда россиялик учувчи оиласига таъзия изҳор этилгани ва кечирим сўралганини таъкидлашди.

Кейинчалик Эрдўғон мамлакати Россия билан муносабатларни иложи борича тезроқ яхшилашга умид қилаётганини айтди.

Чоршанба куни икки мамлакат президентлари телефон мулоқоти ўтказиши кутилмоқда.

Ўтган йил 24 ноябрда Туркия чегара кучлари Туркия-Сурия чегарасида Россиянинг Су-24 бомбардимончи учоғини уриб туширганди.

Ҳодисада бир учувчи ҳалок бўлди.

Анқаранинг таъкидлашича, Россия учоғи Туркия ҳаво ҳудудига учиб кирган.

Россия бу даъволарни рад этди.

Ҳодисадан кўп ўтмай Россия Туркияга қарши санкциялар киритди.

Жазо чораларни бекор қилиш шарти ўлароқ Владимир Путин Туркия раҳбариятидан кечирим сўраш, компенсация тўлаш ва айбдорларни жазолашни талаб қилди.

XS
SM
MD
LG