Линклар

logo-print

БМТ комиссари Британияда ксенофобик ҳужумлардан “чуқур ташвишда”


Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ Комиссиясининг бошлиғи Зайд Раад ал-Ҳусейн Британияни Европа Иттифоқидан чиқишга тайёргарлик жараёнида ксенофобия амалларига изн бермасликка чақирди.

Ўз баёнотида ал-Ҳусайн Британияда хорижликлар ва миллий озчиликлар таҳқирланаётгани ҳақидаги хабарлардан чуқур ташвиш билдирди.

Ирқчилик ва ксенофобияни "мутлақо қабул қилиб бўлмайди ", дея таъкидлади Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ Комиссиясининг бошлиғи.

Душанба куни Лондондаги Польша элчихонаси поляклар ва бошқа хорижликлар Британияда ксенофоблар ҳужумларига учраётгани ҳақида баёнот тарқатди.

Полиция маълумотига кўра, 26 июнда Англиядаги Польша маданият марказида полякларни ҳақорат қилувчи варақалар тарқатилган.

Айни ҳақоратлар маданий марказ деворларига битиб кетилган.

XS
SM
MD
LG