Линклар

Туркия расмийлари портлашлар ортида ким тургани тўғрисидаги тахминларини айтди

Истанбулнинг Отатурк аэропортида амалга оширилган учта портлаш ва отишмалар давомида ҳалоқ бўлганлар 41 кишига, жароҳат олганлар 240 кишига етди. Террор ҳаракатида расмийлар "Исломий давлат" гуруҳини гумонламоқда.


Отатурк аэропорти портлашлар ортидан

Отатурк аэропорти портлашлар ортидан

Резюме

28 июн куни Истанбулдаги Отатурк аэропортида уюштирилган террор ҳужумида камида 36 киши ҳалок бўлди, 147 одам жароҳатланди. Қурбонлар сони ортиб бормоқда, улар орасида ёш болалар ва аёллар бор. Хабарларга кўра, бир неча нафар ҳужумчилар аввал икки тарафдан Калашников (АК47) автоматларидан ўт очган, ортидан уч нуқтада портлаш юз берган.

14:06 29.6.2016

13:17 29.6.2016

Отатурк аэропортига қилинган ҳужум юзасидан Тошкент вақти билан соат 13гача олинган маълумотлар хулосаси

Истанбулнинг Отатурк аэропортида содир этилган учта портлашда сўнгги хабарларга кўра, камида 36 одам ҳалок бўлди ва яна камида 147 одам жароҳатланди. Ярадорлардан баъзиларининг аҳволи оғир экани айтилмоқда. Туркия расмийлари уч нафар худкуш террорчи аэропортга таксида келганини ва ўзларини Отатурк аэропортига кириш жойида полиция билан содир этилган отишмадан сўнг портлатиб юборганини маълум қилди.

Haber Turk нашрининг билдиришича, аэропортдаги портлашларда ҳалок бўлган 36 кишидан 18 нафарининг шахси аниқлаб бўлинди. Нашр улардан бири Ўзбекистон фуқароси экани иддао қилинаётганини ёзди. Бироқ расмийлар ҳозирча қурбон бўлганлардан шахси аниқланганларнинг қайси мамлакат фуқаролари экани тўғрисида расман билдирув тарқатгани йўқ.

Туркия Бош вазири Бинали Йилдирим Истанбулдаги портлаш Бельгия пойтахти Брюссель аэропортида жорий йил мартида содир этилган террор ҳаракатига ўхшаш эканини билдириб, дастлабки таҳминларга кўра ҳужум “Исломий давлат” гуруҳи томонидан амалга оширилган бўлиши мумкинлигини маълум қилди. Бош вазир шу билан бирга ҳозирча бу таҳминни тасдиқловчи бирорта далил йўқлигини билдирди.

Отатурк аэропортида содир этилган террорчилик учун масъулиятни ҳозирча ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олган эмас.

Истанбул аэропортидаги террор ҳаракати “Исломий давлат” гуруҳи томонидан Ироқ ва Суриянинг каттагина ҳудудида халифалик эълон қилинган куннинг 2 йиллигига тўғри келди. “Исломий давлат” гуруҳи 2014 йил 29 июнида халифалик барпо этилганини билдирган эди.

Туркиядаги маҳаллий ва халқаро матбуотда Отатурк аэропортидаги воқеа гувоҳларининг кўрсатмалари пайдо бўла бошлади. Гувоҳларга кўра, уч худкушдан бири ўзини автомобил тўхташ жойида портлатиб юборган. Иккинчи худкуш аэропортнинг паспорт назорати ўткизадиган жойида, учинчи худкуш эса аэропортнинг маълумотлар берувчи шаҳобчаси олдида ўзини портлатган.

Худкушлардан бири ўзини портлатишидан олдин полиция томонидан яраланган. Айни шу террорчи портлаш олдидан тартибсиз равишда автоматдан йўловчиларга қарата ўқ отган.

Туркия президенти Режаб Тоййип Эрдўғон террор ҳаракатини қоралаб: “Муқаддас Рамазон ойида содир этилган бу ҳужум террорчилар учун муқаддас нарса, жумладан, дин ҳам мавжуд эмаслигини кўрсатди. Биз бутун дунё, биринчи навбатда Ғарб давлатлари террор ташкилотларига нисбатан қатъий позициясини намоён қилишини кутмоқдамиз. Туркия катта йўқотишларга қарамай, террорчиликка қарши курашни давом эттиради”, деб билдирди.

АҚШ, БМТ, Германия ва бошқа давлатлар лидерлари Истанбулдаги террор ҳужумини кескин қоралаб чиқди.

12:50 29.6.2016

Тошкентдаги Kun. uz сайти бир неча дақиқа олин қуйидагича хабар тарқатди:

"29 июнга ўтар кечаси Истанбул шаҳридаги Отатурк халқаро аэропортида содир этилган портлашлар туфайли жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқароси бор. Бу ҳақда kun.uz сайтига Истанбулдаги шифохонага жароҳат олган ҳолда ётқизилган ўзбекистонлик аёлнинг ўзи маълум қилди".

Хабарда бу аёлнинг кимлиги очиқланмаган.

12:36 29.6.2016

Haber Turk нашрининг билдиришича, аэропортдаги портлашларда ҳалок бўлган 36 кишидан 18 нафарининг шахси аниқлаб бўлинди. Нашр улардан бири Ўзбекистон фуқароси экани иддао қилинаётганини ёзди. Бироқ расмийлар ҳозирча қурбон бўлганлардан шахси аниқланганларнинг қайси мамлакат фуқаролари экани тўғрисида расман билдирув тарқатгани йўқ.

Қолганини юкланг

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG