Линклар

Ленинградда марказий осиёликлар иштирокида оммавий муштлашув содир этилди


Кудрово қишлоғида оммавий муштлашувда меҳнат муҳожирлари иштирок этди.

Кудрово қишлоғида оммавий муштлашувда меҳнат муҳожирлари иштирок этди.

Россиянинг Ленинград вилояти Всеволожский туманидаги Кудрово қишлоғида марказий осиёлик муҳожирлар иштирокида оммавий муштлашув бўлиб ўтди. Россия нашрларининг гувоҳларга таяниб ёзишича, муштлашувда юзга яқин одам иштирок этган.

Полиция муштлашув иштирокчиларидан 20га яқинини қўлга олган. Ленинград вилоят полицияси сешанба куни кеч соат 10да бошланган муштлашувда юзга яқин одам иштирок этганини инкор қилмоқда ва муштлашувда 20 одам қатнашганини, ҳеч ким жароҳат олмаганини билдирмоқда.

Воқеа гувоҳларига кўра, доғистонликлар марказий осиёликлар ишлаётган қурилиш олдидан ўтиб кетаётиб мигрантларни камситувчи ҳаракатларни амалга оширган. Шундан сўнг мигрантлар ва доғистонликлар ўртасида муштлашув бошланиб кетган.

Маҳаллий нашрларга кўра, муштлашувда тошлар, арматуралар ва тўқмоқлардан фойдаланилган. Травматик ўқотар қурол овозлари эшитилган. Муштлашув чоғида доғистонларга тегишли экани тахмин қилинаётган учта автомашина ҳам вайрон этилган.

XS
SM
MD
LG