Линклар

Москвада официантларни калтаклаган ўзбекистонликлар қўлга олинди


Москванинг Енисей кўчасидаги ресторанлардан бирида 28 июнь куни официантларни калтаклаган ўзбекистонликлар қўлга олинди.

Москва полициясининг билдиришича, ресторнада дам олаётган Ўзбекистоннинг икки фуқароси официантлар билан айтишиб қолган, шундан сўнг улар ресторандан чиқариб юборилган.

Бундан ғазабланган ўзбекистонликлар орадан кўп ўтмай арматуралар билан қуролланиб, ресторанга бостириб кирган ва официантларни калтаклаган.

Ўзбекистонликларга нисбатан жиноят иши очилган, официантлар эса оғир тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.

XS
SM
MD
LG