Линклар

Дин Карназес бугун Тошкентда 525 километрлик марафонни бошлайди


Дин Карназес Ўзбекистон –Қирғизистон-Қозоғистон ҳудудида 525 километрлик масофани югуриб ўтади.

Дин Карназес Ўзбекистон –Қирғизистон-Қозоғистон ҳудудида 525 километрлик масофани югуриб ўтади.

АҚШдаги таниқли ўта узоқ масофага югурувчи Дин Карназес Ўзбекистон –Қирғизистон-Қозоғистон ҳудудида 525 километрлик масофани югуриб ўтади.

Дин Карназес мазкур тадбирни Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон мустақиллигининг 25 йиллигига бағишлаган.

Карназес марафони 29 июнда бошланиб, 10 июлда ниҳоясига етади. АҚШ спортчиси югурушни Тошкентдан бошлаб Бишкекка келади ва кеийн Олмаотага йўл олади.

У кунига ўрта ҳисобда 50 миль, яъни 80,5 километр масофани югуриб ўтади. Йўлда у турли ёшдаги одамларни ўзи билан югуришга таклиф қилади.

11 кун давом этадиган марафон кундалиги ва фотосуратлар махсус сайтда ёритиб борилади.

Дин Карназес 2005 йилда 560 километр масофани ухламасдан 80 соат 44 минутда югуриб ўтганидан сўнг машҳур бўлиб кетган эди.

XS
SM
MD
LG