Линклар

Жириновский партияси сайловда "СССРни тиклаш" шиори остида иштирок этади


Владимир Жириновский.

Владимир Жириновский.

Россиядаги ЛДПР партияси 18 сентябрда ўтадиган давлат Думасига сайловларда “Русларни камситишни бас қилинг”, “СССР чегаралари қайта тиклансин” ва “Қаддингни ростла, буюк Россия” каби шиорлар билан иштирок этади.

Бу ҳақда 28 июнь куни Москвада ўтган қурултойда партия раҳбари Владимир Жириновский маълум қилди.

Жириновскийга кўра, мазкур шиорлар миллионлаб руслар Марказий Осиё, Кавказ, Украина ва Болтиқбўйидан ҳайдалгани ортидан долзарб бўлиб турибди.

Жириновский Россия ҳудудини миллий принципга қараб эмас, ҳудудий принцип асосида бўлиш тарафдорни эканини айтди.

XS
SM
MD
LG