Линклар

logo-print

Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги фуқаролик шартномаси бекор қилинади


Қирғизистон паспорти.

Қирғизистон паспорти.

Душанбе расмийлари яқин кунларда Тожикистон ва Қирғизистон ўртасида имзоланган “Енгиллаштирилган тартибда фуқаролик бериш” тўғрисидаги шартномани бекор қилади.

Тожикистон парламенти қуйи палатасида бу масала 28 июнь куни муҳокама қилинди. Палата матбуот котиби Муҳаммадато Султонов мазкур масала бўйича қарор пайшанба куни қабул қилинишини айтди.

Икки давлат ўртасида “Енгиллаштирилган тартибда фуқаролик бериш” тўғрисидаги шартнома 2004 йил 26 майда имзоланган эди.

Душанбе расмийлари мазкур шартномани бекор қилинишига қирғиз фуқаролигини олаётган тожикистонликлар сони кўпайиб кетгани сабаб бўлаётганини айтмоқда. Масалан, яқиндагина Лахш туманида ҳарбий хизмат ёшидаги 1200 йигит армияга бормаслик учун Қирғизистон фуқаролигини олгани маълум қилинган эди.

XS
SM
MD
LG