Линклар

Қозоғистон икки йиллик муддатга БМТ Хавфсизлик кенгаши таркибига сайланди.

Қозоғистоннинг Хавфсизлик кенгашидаги вақтинчалик иштироки 2017 йилнинг 1 январидан бошланади.

Хавфсизлик кенгаши таркибига икки йиллик янги аъзо сайлаш жараёнида Қозоғистонга муқобил сифатида Таиланд номзоди ҳам кўрсатилган эди. БМТга аъзо 193 давлат вакилларидан 138 нафари Қозоғистон учун овоз берган.

БМТ Хавфсизлик кенгашининг 15 аъзоси бўлиб, улардан бештаси – АҚШ, Россия, Хитой, Британия ва Франция доимий аъзо, 10таси вақтинчалик аъзо ҳисобланади. Вақтинчалик аъзо давлатлар 2 йиллик муддатга сайланади.

XS
SM
MD
LG