Линклар

Бу ҳақда “Тошкент” халқаро аэропортидаги ўз манбасига таяниб, sputnik сайти хабар қилди.

Айтилишича, Истанбулдаги Отатурк аэропортида амалга оширилган портлаш туфайли “Тошкент” халқаро аэропортида хавфсизликни таъминлаш учун қўшимча махсус чоралар кўрилмайди.

Хабар қилинишича, 29 июнь куни Истанбул-Тошкент ва Тошкент-Истанбул йўналишида парвоз амалга оширилган. Фақат Тошкентдан Истанбулга парвоз бироз кеч амалга оширилган. Қанчага кечикилгани хабар қилинмади.

Истанбулнинг Отатурк аэропортида содир этилган учта портлашда сўнгги хабарларга кўра, камида 36 одам ҳалок бўлди ва яна камида 147 одам жароҳатланди. Ярадорлардан баъзиларининг аҳволи оғир экани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG