Линклар

“Турк ҳаво йўллари” Қирғизистондан Туркияга парвозларини вақтинча тўхтатди


Истанбулда амалга оширилган портлашлар туфайли қабул қилинган бу қарор тўғрисида Озодлик радиоси қирғиз хизмати “Турк ҳаво йўллари” авиаширкатига таянган ҳолдахабар қилди.

Айтилишича, 29 июнь кунги ҳамда 30 июнь соат 4:55 ҳамда 7:20 даги рейслар амалга оширилмайди.

Айни пайтда Истанбулдан Бишкек ва Ўшга парвозлар амалга оширилади, дейилган хабарда.

Истанбулнинг Отатурк аэропортида 28 июнь кечқурун содир этилган учта портлашда сўнгги хабарларга кўра, камида 36 одам ҳалок бўлди ва яна камида 147 одам жароҳатланди. Ярадорлардан баъзиларининг аҳволи оғир экани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG