Линклар

Кечиктирилган HY-274 Тошкент-Истанбул рейси бугун соат 20:00 да амалга оширилади


“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси 28 июнь куни кечаси юз берган терактдан кейин Туркия ҳукумати қарорига бўйича Отатурк номидаги халқаро аэропорт вақтинчалик ёпилиши муносабати билан Истанбул-Тошкент йўналиши бўйича 29 июнга ўтар кечаси амалга оширилиши керак бўлган HY-274 рейси муддати ўзгаргани ҳақида маълум қилди, деб хабар қилди kun.uz

Мазкур рейс бироз кечикиш билан амалга оширилгани тўғрисида олдинроқ хабар берилган эди.

Миллий авиакомпания матбуот хизматида берилган хабарга кўра, HY-274 рейси билан Истанбул шаҳридан Тошкентга парвоз қиладиган самолётнинг парвозга чиқиш вақти маҳаллий вақт билан соат 20:00 этиб белгиланган.

Отатурк аэропортида йўловчиларни рўйхатдан ўтказиш маҳаллий вақт билан соат 17:00да бошланади.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК йўловчилар ушбу ўзгаришларни тўғри тушунишига умид билдирган.

XS
SM
MD
LG