Линклар

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали сўзлашувлар ўтказди.

Қарийб 45 дақиқа давом этган сўзлашувлар Москванинг ташаббуси билан ўтказилди. Туркия президентига яқин манбаларга таяниб, Reuters агентлигининг хабар қилишича, сўзлашувлар "жуда самарали ва ижобий руҳда ўтган".

Айтилишича, икки раҳбар ўзаро учрашув тўғрисида келишиб олган. Томонлар, шунингдек, иккитомонлама муносабатларни қайта тиклаш ва терроризмга қарши биргаликда курашишга аҳд қилган.

Эрдўғон билан Путиннинг бугунги мулоқоти ўтган йилнинг ноябрида Россияга қарашли ҳарбий учоқ Туркия ҳарбийлари томонидан уриб туширилганидан кейин илк бор амалга оширилган мулоқотдир.

XS
SM
MD
LG