Линклар

logo-print

30 июнда Аҳмадбой тўғрисидаги иккинчи кўрсатув намойиш этилади


"Тошкент" телеканалининг Аҳмад Турсунбоевга оид кўрсатуви тўғрисидаги промо-эълони.

"Тошкент" телеканалининг Аҳмад Турсунбоевга оид кўрсатуви тўғрисидаги промо-эълони.

“Тошкент” телеканали 30 июнь, 19:35 да “Аҳмадбой васваси” деган кўрсатув намойиш этажагини эълон қилди.

Бу молиявий пирамида тузишда гумон қилинаётган чинозлик 39 яшар Аҳмад Турсунбоев тўғрисидаги иккинчи телекўрсатувдир.

16 июнь куни Ўзбекистондаги барча телеканаллар Аҳмад Турсунбоевни "фош қилувчи" руҳдаги биринчи кўрсатувни эфирга узатган эди.

Қарийиб 6 дақиқа давом этган кўрсатувда15 июнь куни қўлга олинган 20нафар Аҳмадбойнинг "шотир"лари бирма бир намойиш қилинган.

Шунингдек Аҳмадбойдан 40 фоиз устама ҳақ эвазигапул олган ва унга 100 фоиз устама ҳақ тамасида пул берганлар иқрори ҳам кўрсатувдан ўрин олган.

Кўрсатув айбсизлик презумпциясига тескари тарзда ҳали устидан ҳукм ўқилмаган Аҳмад Турсунбоев қораланади.

Озодликка маълум бўлишича, Чиноз "Авто Ҳамкор" ширкати раҳбари 38 яшар Аҳмад Ҳамидович Турсунбоев устидан Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 165-моддаси (товламачилик),168-моддаси (фирибгарлик) ва 170-модда (алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан мулкий зарар етказиш) бўйича жиноий иш очилган. Шунингдек Турсунбоев 177-модда - валютаниқонунга хилоф равишда олиш ва 178-модда - чет эл валютасини яшириш бўйича ҳам айбланмоқда.

XS
SM
MD
LG