Линклар

Россия ғарбий чегараларга 10 минг аскар йўллайди


Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу.

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу.

Чегарадаги “ҳарбий ва сиёсий вазият”нинг беқарорлиги туфайли Россия мамлакат ғарбига 10 минг нафар ҳарбий ташлайди. Бу ҳақда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу билдирди.

Унга кўра, АҚШ ва НАТОга аъзо бошқа мамлакатлар “асосан Россия билан чегарадош мамлакатларда ҳарбий салоҳиятини ошириш”да давом этмоқда.

Бу ўринда Шойгу 2014 йилда Қрим аннексия қилиниши ва Украина шарқидаги зиддият қабатида ўз хавфсизлигидан хавотирга тушган Эстония, Латвия, Литва ва Польшада НАТОнинг қўшимча батальонлар жойлаштириш режаларига ишора қилган. Шимолий альянснинг бу режаси ҳамда Шарқий Европада ракета қалқони яратиш ҳаракатини Кремль мамлакат миллий хавфсизлиги учун тўғридан-тўғри таҳдид, деб атамоқда.

Кечаги чиқишида Шойгу Балтика флоти қўмондони, вице-адмирал Виктор Кравчук ҳамда штаб бошлиғи, вице-адмирал Сергей Попов “хизмат чоғида йўл қўйган жиддий камчиликлари учун” ишдан олинганини эълон қилди.

XS
SM
MD
LG