Линклар

29 июнь куни Бишкек шаҳрининг Свердлов туман суди қамоқдан қочган уч кишининг иши бўйича ҳукм чиқарди. Улар умрбод қамоқ жазосига ҳукм этилдилар ҳамда уларга қарашли мол-мулкнинг бир қисми мусодара этиладиган бўлди.

Мазкур иш бўйича яна бир эркак ва бир аёл судланди. Улар қочоқларни яширганликда айбдор, деб топилдилар. Суд эркакни тўрт йилга қамаш, аёлни эса тўрт йилга шартли равишда озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм чиқарди.

Ўтган йил октябрида Бишкек яқинидаги 50-тергов изоляторидан 9 киши қочиб кетганди. Қочаётганда тўрт нафар қўриқчини ўлдирган бу одамларнинг аксарияти диний экстремизмда айбланган. Қочоқларнинг уч нафари ҳуқуқ-тартибот ходимлари билан отишма чоғида ҳалок бўлган, олти нафари ушланган. Кейинроқ расмийлар қўлга олинганларнинг уч нафари юрак хуружи ва миясига қон қуйилишидан ўлганини билдирганлар. Аммо бу иддао жамоатчилик томонидан шубҳа билан қабул қилинган.

XS
SM
MD
LG