Линклар

Тула яқинида беш кишини ўлдирган ўзбекистонликнинг руҳан соғломлиги текширилади


Беш кишини ўлдирганликда гумонланаётган Сирожиддин Шералиев.

Беш кишини ўлдирганликда гумонланаётган Сирожиддин Шералиев.

Тула вилоят суди Косая Гора қишлоғида беш кишидан иборат оилани ўлдирганликда гумонланмиш Сирожиддин Шералиевга нисбатан психологик-психиатрик экспертиза тайин қилди. Бу ҳақда Тула вилоят прокуратурасининг матбуот хизмати маълумот тарқатган.

Маълумотларга кўра, ўзбекистонлик Шералиевни руҳий соғломлигини текширишни суддан давлат қораловчилари сўраган.

Мазкур иш бўйича маҳкама экспертиза хулосаси чиққанидан кейин давом этади.

Сирожиддин Шералиев Россия Жиноят кодексининг бир неча моддаси, жумладан, қотиллик моддаси бўйича айбланмоқда.

Бу қотиллик қарийб бир йил муқаддам содир бўлган. Буви, она, 9 ва 10 ёшдаги икки қиз ҳамда 5 ёшли болакайнинг жасади хусусий уйдан топилган. Яна икки киши – 7 ёшли болакай ва катта ёшли эркак оғир аҳволда касалхонага ётқизилган.

XS
SM
MD
LG