Линклар

Туркия полицияси Истанбул теракти ортидан шаҳарнинг 16та манзилида бир пайтнинг ўзида рейд ўтказди.

Haberturk сайти маълумотига кўра, рейд натижасида 13 одам ҳибсга олинган, улардан уч нафари хориж фуқароларидир.

Milliyet газетаси қирқдан зиёд одам ўлимига сабаб бўлган 28 июнь кунги террор ҳужумини Тожикистон фуқаролари бўлган уч худкуш амалга оширгани ҳақида ёзди.

Туркия расмийларига кўра, худкуш ҳужумларни "Исломий давлат" экстремист гуруҳи амалга оширганига ишоратлар бор.

Ҳозирга қадар Истанбул аэропортидаги мазкур ҳужумлар оқибатида 42 одам ҳалок бўлгани, 160дан ортиқ одам яралангани билдирилди.

Шахси аниқланган мурдалар орасида Ўзбекистон фуқаролари бўлганАброржон Устабоев ва Самат Муҳиддинов ҳам борлиги қайд этилган.

XS
SM
MD
LG