Линклар

Қирқдан зиёд одам ўлимига сабаб бўлган 28 июнь кунги Истанбул халқаро аэропортидаги террор ҳужумини уюштирган худкуш ҳужумчининг бири Ўзбекистон фуқароси, қолган икки нафари эса Россия ва Қирғизистон фуқаролари бўлган.

Бу ҳақда Туркия Ички ишлар вазирлиги пайшанба куни маълум қилди.

Турк матбуотида худкуш ҳужумчиларнинг портлашлардан уч дақиқа олдин аэропорт кузатув камераси қайд қилган фотосуратлари ҳам эълон қилинди.

Турк матбуотига кўра, етти кишилик террорчилар гуруҳи Истанбулнинг учта жойида ҳужум уюштиришни режалаганлар.

Уларнинг "Исломий давлат" террор гуруҳига мансублиги билдирилди.

Айни пайтда қирғизистонлик экани айтилаётган ҳудкуш ҳужумчи ҳам ўзбек бўлиши тахмин қилинмоқда.

Туркия матбуоти террорчилик ҳужумларини содир этганлар ҳақида бири биридан фарқли хабарлар бериши ортидан Тожикистон ҳукумати ўз фуқароларининг Истанбул ҳужумларига алоқадорлиги ҳақидаги иддаоларни рад қилиб чиқди.

XS
SM
MD
LG