Линклар

19 май куни Ўртаер денгизига қулаган EgyptAir учоғининг топилган парчалари бўйича ўтказилган экспертиза натижаларига кўра, самолёт қулашидан аввал унинг бортида ёнғин келиб чиққани аниқланган.

Миср расмийлари тарқатган маълумотга кўра, учувчилар тутун тўла кабинада вазиятни ўнглашга ҳаракат қилишган, бироқ улар ҳаракатлари самара бермаган ва самолёт икки марта кескин бурилиб, кейин пастга шўнғиган.

Париждан Қоҳирага учиш чоғи қулаган Airbus A320 учоғи бортида 66 киши бўлган. Учоқ парчалари Мисрнинг Александрия бандаргоҳи қирғоғидан тақрибан 290 километр нарида – денгиздан топилганди.

Учоқ ҳалокати террорчилик ҳужуми натижаси ўлароқ баҳоланаётган эди. Бироқ сўнгги натижалар самолёт техник муаммо боис қулаган бўлиши мумкинлиги кўрсатаяпти.

XS
SM
MD
LG