Линклар

Ўзбекистонга ер ости йўли қазиган Қирғизистоннинг Боткен вилояти фуқароси ҳибсга олинди. Бу ҳақда пайшанба куни “Интерфакс” агентлиги Боткен вилоят судидан олинган маълумотга таянган ҳолда хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, ҳибсга олинган 25 ёшли йигит Ўзбекистон ва Қирғизистонга контрабанда маҳсулотларини олиб ўтганликда ҳамда ўз уйидан икки давлат чегараси остидан бошқа мамлакатга туннель қазиганликда айбланмоқда.

Қирғизистоннинг Боткен вилояти Қадамжой туманидаги Қирғизқишлоқдаги бир уйдан Ўзбекистоннинг Олтиариқ тумани Бўрбалиқ қишлоғидаги уйга олиб ўтувчи ер ости йўли 17 март куни ўзбекистонлик чегарачилар томонидан ошкор қилинган эди. Чуқурлиги 7-8 метр келадиган ер ости туннелининг узунлиги 110 метр бўлган.

Ўзбекистон чегарачиларининг мазкур маълумоти ортидан Қирғизистон Миллий хавфсизлик хизмати тергов ишларини бошлаган эди.

XS
SM
MD
LG