Линклар

Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги фуқаролик шартномаси бекор қилинди


Тожикистон парламенти қуйи палатаси спикери Шукуржон Зуҳуров.

Тожикистон парламенти қуйи палатаси спикери Шукуржон Зуҳуров.

Қирғизистон ва Тожикистон ўртасида “Енгиллаштирилган тартибда фуқаролик берилиши тўғрисида”ги шартнома 30 июнь куни тожик парламенти томонидан бекор қилинди.

30 июнь куни бу ҳақда маълумот берган Тожикистон парламенти қуйи палатаси спикери Шукуржон Зуҳуров мазкур шартнома чегаралар масаласида турли тушунмовчиликларнинг келиб чиқишига сабаб бўлганини, шунинг учун ҳам Тожикистон ҳукумати шартномани бир томонлама бекор қилиш ташаббусини кўтарганини айтди.

Икки давлат ўртасида енгиллаштирилган тарзда фуқаролик бериш тўғрисидаги шартнома 2004 йилнингг 26 майида Душанбеда имзоланган эди.

Тожик ҳукумати мазкур шартнома имзоланганидан сўнг тожикистонлик ёшлар ҳарбий хизматдан қочиш учун Қирғизистон фуқаролигини олаётганидан ташвиш билдириб келган. Масалан, Тожикистоннинг биргина Лахш вилоятида армия ёшидаги 1200 йигит Қирғизистон фуқаролигини қабул қилган.

XS
SM
MD
LG