Линклар

19 ёшли фаластинлик 13 ёшли яҳудий қизни пичоқлаб ўлдирди


Суратда пичоқлаб ўлдирилган қиз оиласи билан.

Суратда пичоқлаб ўлдирилган қиз оиласи билан.

Фаластиннинг Ғарбий соҳилида 19 ёшли фаластинлик 30 июнь куни яҳудий қишлоғидаги 13 ёшли қизни ўз уйида пичоқлаб ўлдирди. Исроил нашрларининг билдиришича, шундан сўнг фаластинлик йигит қишлоқдаги қўрқичилар томонидан отиб ўлдирилган.

Хабарда айтилишича, фаластинлик Ғарбий соҳилдаги қўшни қишлоқда яшаган. Исроил Бош вазири Бинямин Нетеняҳу фаластинликнинг ота-онаси яшаган уй бузиб ташланишини ва уларга Исроилда ишлаш учун берилган рухсат қоғози бекор қилинишини билдирди.

Фаластинликлар ва яҳудийлар ўртасидаги зўравонликлар 2015 йилнинг октябридан бери давом этиб келмоқда. Зўравонликларда 200 фаластинлик ва 30 исроиллик ўлдирилган.

XS
SM
MD
LG