Линклар

Путин Туркияга чартер парвозларини ва сайёҳликни тиклаш тўғрисида кўрсатма берди


Эрдўғон ва Путин телефон орақли суҳбатлашмоқда.

Эрдўғон ва Путин телефон орақли суҳбатлашмоқда.

Россия президенти Владимир Путин Туркияга сайёҳлик турларини сотиш ва Туркия ҳамда Россия ўртасидаги чартер рейсларини амалга оширишга жорий этилган чекловларни бекор қилди.

30 июнь куни Путин Россия ҳукуматига бу борадаги чора-тадбирларни ишлаб чиқиш кўрсатмасини берди.

Бундан аввалроқ Россия Бош вазири Дмитрий Медведев Тукрияга нисбатан чеклвоаларни босқичма-босқич бекор қилиш бўйича буйруқ чиқарган.

Владимир Путин ва Туркия президенти Режаб Тоййип Эордўғон 29 июнь кунги телефон суҳбатида туризм соҳасидаги ҳамкорликни қайта тиклаш ҳамда савдо-иқтисодий алоқаларни яхшилаш масаласида келишиб олган эди.

Кремль расмийлари Туркия билан муносабатлар Эрдўғон 2015 йил ноябрида Туркия ҳарбийлари томонидан уриб туширилган Россиянинг Су-24 ҳарбий самолётининг ҳалок бўлган учувчиси оиласидан узр сўраб, таъзия билдиргани ортидан яхшилана бошлаганини билдирмоқда.

Самолет уриб туширилгани ортидан Туркия ва Россия муносабатлари ёмонлашган эди.

XS
SM
MD
LG