Линклар

logo-print

АҚШ Ўзбекистонни одам савдосига қарши суст курашаётганликда айблади


АҚШ экспертларига кўра, Ўзбекистон пахтазорларида "замонавий қуллар" ишламоқда.

АҚШ экспертларига кўра, Ўзбекистон пахтазорларида "замонавий қуллар" ишламоқда.

АҚШ Давлат департаменти экспертлари 30 июнь куни эълон қилинган жаҳондаги одам савдоси вазиятига бағишланган янги ҳисоботда Ўзбекистонни қора рўйхатга киритди.

Одам савдосига қарши курашда бошқа давлатларга нисбатан камроқ ҳаракат қилаётган мамлакатлардан иборат бўлган қора рўйхатда 27 давлат номи келтирилган. Бу давлатларнниг 8таси, жумладан, Ўзбекистон рўйхатга жорий йилда киритилди.

Постсовет давлатлари орасида қора рўйхатга Ўзбекистондан ташқари Беларусь, Россия ва Туркманистон ҳам тиркалган. Бу рўйхатдан Мьянма, Гаити, Жибути, Папуа - Янги Гвинея, Судан, Суринам каби бошқа давлатлар ҳам жой олган.

Давлат департаменти экспертлари ўзбек ҳукумати катта ёшдаги одамларни мажбуран пахта теримига жалб қилгани ва бу ҳолатни меҳнат ҳуқуқлари бузилаётганини ўрганаётган мустақил кузатувчилардан яширишга ҳаракат қилгани ортидан Ўзбекистон энг паст бўлган учинчи рўйхатга киритлганини маълум қилган.

16-йиллик ҳисоботни тақдим этар экан, АҚШ Давлат котиби Жон Керри одам савдоси жаҳоннинг айрим ҳудудларида катта муаммо бўлиб қолаётганини таъкидлади.

“Биз қуллик ҳақида, замонавий қуллик ҳақида гапираяпмиз. Бу одамлар дўзахда яшашага мажбур бўлмоқда, бундай шароитда ҳеч бир инсон яшаши керак эмас”, деди Жон Керри.

Давлат департаменти ҳисоботида айтилишича, одам савдосидан тушаётган даромад бир йилда 150 миллиард долларни ташкил қилади.

XS
SM
MD
LG