Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:16

Турк полицияси ИШИДга алоқадор 11 хорижликни қўлга олди


24 июнь кунги ҳужумда 44 одам ҳалок бўлди, 160дан зиёд киши жароҳатланди
24 июнь кунги ҳужумда 44 одам ҳалок бўлди, 160дан зиёд киши жароҳатланди

Бугун Истанбул полицияси Отатурк аэропортидаги ҳужумни уюштирганлик ва ИШИДга алоқадорлик гумони билан 11 нафар хорижликни қўлга олди.

Haberturk нашри маълумотига кўра, 11 киши Истанбулнинг Европа қисмида ўтказилган рейд пайти ушланган.

Кеча ҳам турк полицияси Истанбул теракти ортидан шаҳарнинг 16та манзилида бир пайтнинг ўзида рейд ўтказган ва 13 одамни ҳибсга олганди.

Туркия расмийларига кўра, худкуш ҳужумларни "Исломий давлат" экстремист гуруҳи амалга оширганига ишоратлар бор.

Ҳозирга қадар Истанбул аэропортидаги мазкур ҳужумлар оқибатида 44 одам ҳалок бўлгани, 160дан ортиқ одам яралангани билдирилди.

Шахси аниқланган мурдалар орасида Ўзбекистон фуқаролари бўлган Аброржон Устабоев ва Самат Муҳиддинов ҳам борлиги қайд этилди.

Туркия Ички ишлар вазирлиги 28 июнь кунги террор ҳужумини уюштирган худкуш ҳужумчининг бири Ўзбекистон ватандоши, қолган икки нафари эса Россия ва Қирғизистон ватандоши бўлган ҳақида маълум қилди.

XS
SM
MD
LG