Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:50

Эрдўғон билан Путин августда учрашиши мумкин


Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Россия Президенти Владимир Путин билан жорий йил августида учрашиши мумкинлиги ҳақида маълум қилди.

Бу ҳақда Сочида Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашувдан сўнг гапирган Човушўғлига кўра, икки мамлакат президентлари жорий йил сентябрь ойи бошида Хитойда ўтиши режаланган Катта Йигирмалик саммити олдидан учрашиши мумкин.

Олдинроқ Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков ҳам Путин билан Эрдўғон Хитойдаги саммитдан аввал учрашиши режаси борлиги ҳақида хабар қилганди.

2015 йил ноябрида Туркия ҳарбийлари Россиянинг Су-24 ҳарбий самолётини уриб туширгач, икки давлат ўртасида муносабатлар совуқлашган эди.

Ўтган ойда Эрдўғон ҳалок бўлган россиялик учувчи оиласидан узр сўраб, таъзия билдиргани ортидан муносабатлар яхшилана бошлади.

29 июнда эса икки президент телефон мулоқоти ўтказганидан сўнг Путин Туркияга сайёҳлик турларини сотиш ва Туркия ҳамда Россия ўртасидаги чартер рейсларини амалга оширишга жорий этилган чекловларни бекор қилди.

XS
SM
MD
LG