Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:18

АҚШда ўзбекистонлик таксист йўловчи аёлни зўрлаганликда айбланмоқда


Азиз Халилов
Азиз Халилов

АҚШнинг Флорида штати Орландо шаҳрида ўзбекистонлик такси ҳайдовчиси Азиз Халилов йўловчи аёлни зўрлаганликда гумонланмоқда.

WFTV телеканалига кўра, йўловчи аёл полицияга мурожаат қилиб, Халилов уни машинадан туширишдан аввал зўрлаганини даъво қилган.

Uber такси хизмати ҳайдовчи бўлган Халилов ўзига қўйилган айбловни инкор қилиб, жинсий яқинликка аёлнинг ўзи уни ундаганини таъкидламоқда.

Терговчилар Халиловнинг версиясини ҳақиқатдан узоқ санаб, уни аёлнинг маст ҳолатда бўлганидан фойдаланганликда айблаяпти.

Uber фирмаси ушбу воқеа ҳақидаги хабар пайдо бўлиши билан Азиз Халилов ишдан ҳайдалганини билдирди.

XS
SM
MD
LG