Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:58
Иллюстратив сурат
Иллюстратив сурат

"Шоввозлар "обнал" учун 30 фоиз сурамоқда"

Sizdan Telegram” лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андозалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истагингиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ************************************************************************************************************** Муҳим эслатма: “Sizdan Telegram” лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Шоввозлар "обнал" учун 30 фоиз сурамоқда"

Иллюстратив сурат
Иллюстратив сурат

Ўзбекистонда сўнги пайтларда нақд пул танқислиги кескин тарзда кучаймоқда. Тадбиркор қариндошларим ва танишларимнинг таъкидлашича, банклардаги ҳисоб рақамларига тушган пулларни умуман ечиб бўлмайди. Хусусий тадбиркор бўлган бир қариндошимнинг айтиши бўйича, банк ходимлари унга нақд пул олишни умид қилмасликни маслаҳат беришган. Ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган танишимнинг билдиришича:

“Бизга хом-ашё етказиб берадиган ширкатлар перечисления орқали бўлган тўловларни 75 фоиздан ҳисоб- китоб қилишмоқда. Яъни, нақд пул тўловлар билан солиштирганда 25 фоиз кам. Биз эса мол сотишда перечисления орқали бўлган тўловларни 80 фоиздан ҳисоблаймиз. Сўнги икки ой ичида нақд ва нақдсиз тўловлар ўртасидаги фарқ 10-15 фоизни ташкил этган.”

Пластик карталарни “обнал” қиладиган шоввозлар картангиздаги маблағларни ечиб бериш учун 20 фоиздан камига кўнмайди (шунда ҳам муайян муддат ичида деб келишилади – маблағ миқдорига қараб). Банкдаги ҳисоб рақамингиздан пулларни “обнал” қилиш эса деярли катта муаммога айланган. Камида 30 фоиз “шапка” тўлайсиз, агар шуни ҳам топиб олсангиз.

Икки кун олдин ўзим шахсан кийим-кечак дўконига харид учун кирган эдим. Сотувчининг биринчи саволи қуйидагича бўлди: “Нақд пул билан тўлайсизми, ёки пластик картаси орқали тўлайсизми?” “Нима фарқи бор” деган саволимга, у менга “бизга катта фарқи бор – пластик картасига харид қилсангиз, скидка бермаймиз” деб жавоб қайтарди.

Қарздорлиги бор хонадонларга газ балон берилмайди!

Водийгаз таъминотининг мурожаатномаси
Водийгаз таъминотининг мурожаатномаси

2016 йил 22 июнь куни Водийгаз таъминотининг Учкўприк филиали барча маҳалла ва қишлоқ фуқаролар йиғинларига мурожаатномалар илиб чиқди. Унга кўра, қарздорлиги бор хонадонларга энди газ баллонлари берилмас экан. Ваҳоланки, бизда газ 2008 йилда узилган ва ўшандан бери фақат газ баллонларини ишлатамиз.

“Буюк аждодларимиз ҳаммаси Тошкентдан эмас”

Коллеж талабалари
Коллеж талабалари

Мен бу йили мактабни битирдим. Мактабда доим яхши ўқиганман. Мактабни тугатиб, Тошкент Биринчи Тиббиёт Коллежига (Ҳамза метросидан чиқишда жойлашган) ўқишга киришни режалаштирганман. Афсуски, бу коллеж вилоятдан келган талабаларни ўқишга қабул қилмас экан. Шу сабабли, менинг ўқишга бўлган қизиқишим сўнмоқда.

Ахир “Ўзбекистон келажаги буюк юрт”, “Ўзбекистон келажаги ёшлар қўлида”, дейишадику. Аммо Тошкент шаҳридаги коллежлар вилоятдаги ўқувчиларни қабул қилишмаса, буюк келажак ҳақида қандай гап бўлиши мумкин. Буюк аждодларимиз ҳаммаси Тошкентдан эмаску. Нима сабабдан ва қандай мақсадда бундай қилиняпти? Қачон вилоятликларга ҳам йўл очилади? Қачон буюк олимлар чиқишига шароитлар яратилади?

"Уйларимиз қачон бузилишини билмай яшаяпмиз"

Қибрай туманидаги Нодирабегим кўчаси
Қибрай туманидаги Нодирабегим кўчаси

“Ассалому алайкум,

Мен Тошкент вилоятининг Қибрай тумани, Нодирабегим кўчасида истиқомат қиламан. Ўтган йили (2015) маҳалла қўмитасининг вакили келиб: “Уйни бўшатинглар! Бу уйлар яқин вақт ичида бузилади... силарга 15 кун мухлат берилган… қариндошларникига кўчинглар” деб талаб қилишди. Шунинг учун бизлар жуда жиддий ҳавотирдамиз.

Уларнинг айтишича, уйимиз ўрнига қуруқ ер бериларкан. Яшаб турган уйимизни биринчи бузиб, олиб кетиб, сўнгра берилган ерда қайтадан қурар эканмиз. Қисқаси, Қибрайдан Газалкентгача йўл юзидаги барча уйлар бузилиши режалаштирилган.”

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG