Линклар

Олимлар Ер куррасини қуёш радиациясидан ҳимоя қиладиган озон қатламидаги тешик торая бошлагани белгилари кузатилаётганини айтишмоқда.

АҚШнинг Массачусетс Технология институти олимлари пайшанба куни Антарктика устида 1984 йилда аниқланган озон туйнуги торайишга бошлаганини билдиришди.

Институт мутахассислари The New York Times газетасига агар торайиш жараёни шу зайил давом этса озон тешиги шу аср ўрталарига бориб буткул йўқолиши мумкинлигини айтишган.

Бу Ер куррасидаги барча тирик организмларни асраб қолиш йўлидаги муҳим ютуқ сифатида кўрилмоқда.

Сабаби озон қатлами Қуёшнинг 90 фоиздан зиёд зарарли ультрабинафша нурларини ютади ва шу билан Ердаги тирик жон-зотларни ҳимоялайди.

XS
SM
MD
LG