Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:01

"Чўлга айлантирилган" Қарши кўчалари манзараси

Sizdan Telegram” лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андозалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истагингиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ************************************************************************************************************** Муҳим эслатма: “Sizdan Telegram” лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Чўлга айлантирилган" Қарши кўчалари манзараси

Қаршилик муштарий шаҳарда кўп йиллик дарахтлар кесиб, йўқ қилингач манзара тубдан ўзгаргани боис бугунги кундаги шаҳар қиёфаси кўпчиликни қониқтирмаётгани ҳақида ёзди:


"Qarshining markaziy ko'chasi (O'zbekiston ko'chasi) bo'ylab yul yoqasida yangi uylar qurilgan va qurilmoqda, bitta qoldirmay daraxtlar yo'q qilindi, yangi ko'chatlar 20 yilda soya berib boshlaydi. O'zi havo 40-55 daraja, quyoshda yaltiraydigan asfalt issig'i tunni salqin bo'lgani quymaydi. Daraxtni kesib chiroyli qilib gazon yotqizyapti, gazonni soya-salqini bo'ladimi???


Qarshi shahrida minglab 30-50 yillik daraxtlar kesilib suratlardagidek manzaralar aks etmoqda. Men bu rasmlar bilan shaharning 10dan birini ham ko'rsatolganim yuq. Har kun utadigan kuchalarni kursatdim xolos.


Avvallari tratuarlarga daraxt kupligidan quyosh nuri tushmas edi. Endi esa ayollar tilida: zontik bilan ham Jon saqlab bulmayapti havo issig'idan...


Ayrim kuchalar bulvardek soya salqin edi, binolar ko'rinmasdi, hozir yo'l bo'ylab qarasangiz 1 km naridagi binolar ko'rinib qolgan", дея ёзди қаршилик муштарий.


У Қарши кўчаларида ўзи олган қуйидаги суратларни Озодликка йўллади:

Ҳурматли Озодлик ходимлари.

Бир танишим томонидан яширинча олинган ушбу видеода Ўзбекистоннинг Қозоғистон билан чегараси ҳудудига яқин жойда жойлашган пост акс этган.

Видеога келсак - бу ерда оқ футболка кийиб олган, худди тўйда наҳорги ошга келган меҳмонларни тўрга ўтказаётган мезбонга ўхшаб "Ҳужжатларни расмийлаштириш хонаси" деган жойга чорлаяпти.

"Чегарачилар МХХ эслатмасини 5000 сўмдан сотаяпти"
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:45 0:00

Бироздан кейин кепка кийиб олган бола шу жойга келадида яна ортга қайтиб кетмоқчи бўлади. Шунда ҳалиги мезбон "Нимага орқангга қайтяпсан? Бор, қоғозни ол" деб ҳалиги болани орқасига қайтариб юборади.

Танишим менга берган маълумотларга кўра, Қозоғистон ва Россияга ишлагани кетаётган ёки шу пост орқали бошқа юмуш билан чиқиб кетаётган Ўзбекистон фуқароларига айнан шу постда "5000 сўм эвазига" огоҳлантирувчи бир варақ қоғоз бериляпти экан. Бу варақда шундай сўзлар бор экан.

- Одам савдосига аралашмайман,

- Жиноий иш қилмайман,

- Экстремистик ишларга аралашмайман ва ҳоказо.

Хўп, мен бу варақани давлат фуқароларини огоҳлантириш учун ишлаб чиқариб тўғри иш қилибди, дейман. Лекин бу арзимаган қоғозни бечора одамларга пуллаб нима кераги бор?

Аслини олганда бу оддий огоҳлантирувчи хатку. Жиноят қиладиган одам шу қоғоздан бир КамАЗ тўкиб берса ҳам қилаверади.

Эътибор беринг, бир кунда нечта фуқаро шу постдан Қозоғистон ва Россияга жўнаб кетади? Мисол учун бир кунда 200 та одам чиқиб кетадиган бўлса, нақд 1000000 сўм пулку. Бу пулни кассада ўтирган варақчи билан оқ футболкадаги дарвозабон яъни мезбон бўлишиб оладими? Майли, нима ахлат еса ҳам қандини урсин. Лекин умуман олганда бу одам ким? Стажнийми или нестажний иш қиладими? Ёки бу одам собиқ бир нарсаларми? Қизиқ!!!!!!!!

Менинг фикрим бўйича, давлат буларга шу варақани текинга берасан деган, булар эса пуллаяпти.

Бу қайси постлиги ҳақида маълумотим йўқ.

Ассалому алайкум,

Мен охирги 3-4 йил давомида Қозоғистоннинг Ақтау ва Атырау шаҳарларига қатнамоқдаман. Илгари, чегарани босиш учун рўйхатдан ўтиб, 2 ойлик “прописка” билан қатнар эдим. Ҳозир эса рухсатномани олганман. Яъни, барча зарур ҳужжатлар мавжуд.

Аммо, хужжатлар бўлишидан қатъи назар, Қозоғистоннинг полиция ходимлари пора беришга бизни мажбур қилишади. Яъни, Нукусдан Бейнеуга қатнайдиган поездга чиқиб, барча паспортларни назорат қилиш учун йиғишади. Сўнг, бизларни проводникнинг купесига бирма-бир чақириб, ҳар биримиздан 500 тенге олиб, паспортни эгасига қайтариб беришади.

Шу аҳвол бутун йўл давомида бир неча марта такрорланади. Баъзида, ҳужжатларни назорат қилмай, тўғридан-тўғри барчамиздан пул талаб қилишади. “Менинг барча ҳужжатларим бор” деб айтсам, “менга ҳужжатинг кераги йўқ, ўзинга қолсин” деб жавоб қайтаради.

Баъзи маблағи бўлмаган одамларни полиция ходимлари шапалоқлашганини, ёки қулоғларини бурашганини гувоҳи бўлганман. Биз эса кимга ва қаерга мурожаат қилишни ҳам билмаймиз.

Полицияни ким назорат қилади? Бизга ёрдам беринглар, илтимос.

"Ўғлим ўз жонига қасд қилишидан қўрқаман"

Тиллоева Гулноздан Telegram орқали юборилган шикоятда айтилишича, унинг ўғли Тиллоев Шахзод ​иш пайтида жиддий жароҳатланган.

Менинг шикоятим қуйидагича:

Менинг ўғлим, Тиллоев Шахзод, АК Узбектелеком ТШТТ САБда (Станциялараро алоқа боғламаси) ишлар эди. 2014 йилнинг 30 май куни менинг ўғлим Шахзод иш пайтида жиддий жароҳатланган - куйган. Сўнгги 2 йил давомида ИИБ ва прокуратура ходимларига ёзмоқдаман.

Ўғлим жароҳатлангандан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 257-моддаси, 1-қисми билан Бош прокуратура томонидан жиноят иши очилган. Аммо, адолатсиз тергов олиб борилган ва 2015 йилнинг 30 май куни бош терговчи, Н.Аширов, жорий жиноят ишини “жиноят аломати йўқлиги туфайли” тугатган. Натижада, айбдор мансабдор шахслар аниқланмади. Барча текширувлар ва экспертизалар сифатсиз ўтказилган. Қисқаси, барчаси иш берувчини (АК Узбектелеком ТШТТ) ҳимоясида.

Ўғлимга эса қимматбаҳо пластик жарроҳлик операцияси лозим. АК Узбектелеком ТШТТ ўз айбини яшириб, қайтанга мени айбламоқда. Шунингдек, АК Узбектелеком ТШТТ ўғлимга ҳеч бир ёрдам таклиф қилгани йўқ. Менга ҳар томондан таъқиб қилиб, ўғлимни даволатиш учун тўплаган пулларимни турли фирибгарларни уйимга юбориб олиб қўйишди.

Лаънатлаш ва таҳдид қилиш эса менга қарши қўлланадиган босимнинг яна бир кўринишидер. Жиноят ишини қайта тергов қилиш учун барча асослар мавжуд эканлигини адвокатлар орқали давлат органларига айтиб ўтганман. Барча ҳаракатлар натижасиз якунламоқда. Менинг аризаларимга ҳеч бири жавоб бермайди. Ўғлимнинг ҳолати жиддий. Унинг руҳий аҳволи жуда ҳам ачинарлик.

Мен ўғлимнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилганим сабабли, мени таъқиб қилиб, жиноят ишини епишмоқда. Ўғлим эса ногирон бўлиб қолди. АК Узбектелеком ТШТТ ёрдам бермай, ўғлимни ўзини ўзи ўлдириш даражасига олиб келмокда.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG