Линклар

logo-print

ЕИ Россияга нисбатан санкцияларни 2017 йил январига қадар узайтирди


Европа Иттифоқи Европага Россияга нисбатан иқтисодий санкцияларни 2017 йилнинг январь ойи охирига қадар узайтирди.

ЕИни жазо чораларини қўллашга Россиянинг Украинага қарашли Қрим ярим оролини аннексия қилгани ва Украина шарқидаги бўлгинчиларни қўллаб-қувватлагани ундаган эди.

Россияга нисбатан нефть, мудофаа ва молия соҳаси бўйича ушбу санкциялар дастлаб 2014 йил 31 июлигача белгиланган эди. Ўшандан буён ҳар олти ойда узайтириб келинмоқда.

Қрим аннексияси бўйича Россияга нисбатан ЕИдан ташқари АҚШ, Канада ва бошқа бир қанча давлатлар ҳам санкция қўллаган.

XS
SM
MD
LG