Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:18

Кореяда расман 16 минг ўзбекистонлик ишлаяпти


Бугунги кунда Жанубий Кореяда 16 минг 800 нафар Ўзбекистон ватандоши расмий шартнома асосида ишлаяпти.

Бу ҳақда Podrobno.uz сайти Меҳнат миграцияси масалалари бўйича агентликка таяниб хабар қилди.

Кореяга ўзбек ишчиларини жўнатиш бўйича меморандум икки давлат ўртасида 2006 йилда имзоланган.

Ушбу ҳужжатга кўра, 2007-2016 йиллар ўртасида жами 25,5 минг ўзбекистонлик Кореяда ишлаб қайтди.

Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги келишувга мувофиқ¸ ҳар йили 5000 га яқин ўзбекистонлик Кореяга E-9 нопрофессионаллар¸ яъни завод ва фабрикаларда¸ қишлоқ хўжалигида ишловчилар учун бериладиган виза асосида ишга кетади.

Узоғи билан 4 йилга бериладиган бундай виза муддати тугаганидан сўнг¸ уларнинг кўпи таваккал қилиб¸ Кореяда нолегал мақомда ишлашда давом этади.

XS
SM
MD
LG