Линклар

logo-print

Ислом Каримов Рамазон ҳайитини 6 июль куни нишонлаш ҳақида фармон чиқарди


Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Рамазон ҳайитининг биринчи кунини 6 июль куни нишонлаш ҳақида фармон чиқарди.

Шу куни Ўзбекистонда дам олиш куни деб эълон қилинди.

Исломий тақвимга мувофиқ, Рамазон ойининг боши ва охири янги Ой чиқишига қараб белгиланади.

Аммо, Ўзбекистонда президент Каримов йиллардан бери Рамазон ойининг боши ва охирини махсус фармон билан белгилаб келмоқда.

Айрим мамлакатларда Рамазон ҳайити бу йил 5 июль кунига тўғри келиши ҳақида тахминлар бор.

XS
SM
MD
LG