Линклар

Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов Қадр кечаси шарафига 600дан ортиқ маҳбусни афв этиш ҳақида фармон чиқарди.

Бу ҳақида РИА "Новости" ахборот агентлиги Туркманистон ҳукуматидаги манбаларига асосалниб хабар қилди.

Манбага кўра, президент фармони билан 586 нафар Туркманистон фуқароси ва 26 нафар хорижий давлатлар фуқаролари жазо ўташдан озод қилинган.

Туркманистон ҳар йили миллий ва диний байрамлар муносабати билан амнистия эълон қилиб келинади.

Лекин, аманистия сиёсий сабабларга кўра қамалганларга нисбатан қўлланилмайди.

XS
SM
MD
LG