Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:18

Бангладешда гаровга олинган 13 одам озод этилди, 6 жанггари ўлдирилди


Бангладеш пойтахти Даккада ресторанлардан бирида жанггарилар гаровга олган одамларни қутқариш амалиёти якунланди.

Associated Press хабарига кўра, орасида тўрт нафар хорижлик бўлган 13 одам озод этилган, уларни гаровда ушлаб турган олти жанггари ўлдирилган.

Гаровга олинган 20 киши ҳам ҳалок бўлган.

Дакканинг дипломатлар мавзесидаги Holey Artisan Bakery кафесида кеча номаълум қуроллилар ўнлаб одамни гаровга олгани хабар қилинган эди.

Гулшан туманидаги ресторанга ифтор вақти жангарилар бостириб киришган ва ўқ узишган.

Одамлар гаровга олинишига “Исломий давлат” экстремист гуруҳи масъулиятни зиммасига олган.

XS
SM
MD
LG