Линклар

logo-print

Ўзбекистон банклари конверсион карталардан нақд пул ечиб олишни чеклади


Ўзбекистон банклари 1 июлдан конверсион карталардан нақд пул ечиб олишга чекловлар жорий этди.

Эндиликда Ўзбекистон банкларининг конверсион карталаридан бир ойда 300 АҚШ долларидан ортиқ пул ечиб олиб бўлмайди.

Кундуз кунги лимит эса 100 АҚШ доллари қилиб белгиланди.

Бундан ташқари 1 июлдан эътиборан Хитой, Туркия ва Бирлашган Араб Амирликларининг кўплаб терминалларида Ўзбекистон банкларининг конверсион карталари қабул қилинмайди.

Ўзбекистон фуқаролари конверсион карталар ёрдамида хорижий валютани давлат курси бўйича олиб, хорижий давлатларда фойдаланиб келишган. Бу карталар айни пайтда кўплаб суистемолликларга сабаб бўлган.

XS
SM
MD
LG