Линклар

Лондон марказида Британиянинг Европа Иттифоқи таркибидан чиқишига қарши норозилик намойишлари бўляпти.

Минглаб одам шанба куни Парк-лейндан парламент биноси томон юриш қилди.

Улар мамлакат парламентидан Британиянинг тақдири борасида масъулиятли қарор қабул қилишни талаб этишмоқда.

"Биз "брексит"га йўл қўйиб бермаслигимиз керак ва буни қила оламиз. Референдумни тан олмаслигимиз ва бизни бадном қилувчи ЕИ таркибидан чиқиш аҳдидан воз кечмоқ керак", - дейди шанба кунги тадбир ташкилотчиларидан бири, Лондон Қироллик коллежи битирувчиси Киран Макдермот.

23 июнь куни Британияда мамлакатнинг ЕИда қолиши ёда қолмаслиги бўйича ўтказилган референдумда сайловчиларнинг 52 фоизи Британиянинг Иттифоқдан чиқишини қўллаб овоз берганди.

Британияда референдум натижалари норозиликка сабаб бўлди.

Референдумдан бир кун ўтиб икки миллиондан ортиқ одам қайта референдум ўтказиш талаб этилган петиция билан чиқди.

XS
SM
MD
LG