Линклар

logo-print

Рамзан Қодиров Чеченистон раҳбарлигини бошқалар ихтиёрига топширмоқчи эмас


Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўз раҳбарлигини яна бир муддатга узайтириш нияти борлигини билдирди.

Шимолий Кавказдаги республикани 2007 йилдан буён идора этиб келаётган Қодиров шу йил бошида ўз вазифасини адоғига етказган деб ҳисоблашини айтганди.

Унинг раҳбарлик муддати апрель ойида тугаши керак эди.

Аммо Россия президенти Владимир Путин уни сентябрь ойида бўлиб ўтажак сайловга қадар муваққат раҳбар этиб тайинлади.

Россия ахборот агентликларининг Қодиров сўзларига таяниб хабар беришларича, у 2 июлда сайловларда номзод сифатида иштирок этиш учун ариза топширган.

“Ҳозиргина барча зарурий ҳужжатларни сайлов комиссиясига топширдим," деб ёзади Қодиров Instagram-даги ўз саҳифасида.

Путин икки ҳалокатли урушни бошдан кечирган Чеченистонни барқарорлаштиришни Қодировга ишониб топширган ва унга минтақани ўзининг хусусий еридек идора этишга изн берганди.

Инсон ҳуқуқлари фаоллари Қодировни қонунни оёқ ости қилишда, жумладан одам ўғирлаш, қийноқлар ва қотилликларда айблашади.

XS
SM
MD
LG