Линклар

Покистон шимолига келган сел масжид ва камида 30 одамни ювиб кетди


Покистон шимолидаги Афғонистон билан чегарадош Читрал минтақасида кучли сув тошқини оқибатида камида 30 одам ҳалок бўлди.

Читрал расмийларининг хабар беришларича, Арсун шаҳарчасига келган кучли сел қатор уйларни, бир масжид ва ўша пайт унинг ичида бўлган ҳаммани ювиб кетган.

Шунингдек, селнинг полиция бўлинмасини ювиб кетиши натижасида саккиз нафар маҳаллий полициячи ном-нишонсиз ғойиб бўлган.

Ўтган йили Читрал минтақасида юз берган кучли сув тошқинлари натижасида кўплаб уйлар вайрон бўлганди.

XS
SM
MD
LG